UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:34"Интер" — "Болонья". Таркиблар маълум  0 00:31"Реал Сосьедад" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  42 00:21ПСЖ — "Париж". Таркиблар маълум  2 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

"Турон"га қўшилиб "Андижон" ҳам Суперлигани тарк этиши аниқ Янгиликлар

"Турон"га қўшилиб "Андижон" ҳам Суперлигани тарк этиши аниқ

Теглар :  АндижонТурон
Бугун Суперлигада 25-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Бекободда "Металлург"га ютқазган "Турон" клуби кейинги мавсумни Про лигада ўтказиши аниқ бўлди.

Бундан ташқари ўз майдонида "Навбаҳор"га мағлуб бўлган "Андижон" ҳам сўнгги турда қандай натижа қайд этишидан қатий назар 13-ўриндан тепага чиқа олмайди.

Айни пайтда "Сурхон" ва "Металлург" клубларида "Андижон"дан 3 очколик фарқ бор. Водий клуби сўнгги турда ғалаба қозониб бу клублага етиб олган тақдирда ҳам ўзаро ўйинларга кўра улардан устун бўла олмайди.

Ўзаро ўйинлар:
Андижон - Сурхон 1:0
Сурхон - Андижон 2:0
Андижон - Металлург 1:2
Металлург - Андижон 2:0

Маълумот учун, регламентга кўра 13 ва 14-ўриндаги жамоалар тўғридан-тўғри Про лигага тушиб кетишади. 12-ўринни эгаллаган жамоа эса 2 декабрь куни плей-оффда Про лигада 3-ўринни олган "Олимпик" клуби меҳмони бўлади.

Суперлигада сўнгги тур баҳслари 27 ноябрь куни бўлиб ўтади.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика