Турнинг зерикарли ўйини: "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

2 апр 2018, 09:16
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган водий дербиси мақоми остидаги "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (1:0) беллашуви кутилганидек шиддаткор ўтмади.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

Мухлислар тўлган стадионда ўтган баҳс кутилган томошабопликни тақдим этмади. Бу ўйинда қолган баҳсларга нисбатан мухлислар кам гол кўришди. Аниқроғи биргина автогол тўқнашув тақдирини ҳал этди. АГМК - "Локомотив" ўртасидаги баҳсда ҳам битта гол урилди. Аммо Олмалиқдаги беллашув воқеалар, баҳсли ва хавфли вазиятларга бой тарзда кечди.

Шу боисдан ҳам Қўқондаги ўйин нисбатан зерикарли кечди.


Манба: championat.asia