UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Бундеслига. “Боруссия” Берлинда дурангга эришди  0 02:16Жан: “Шартномам ниҳоясига қадар бор кучим билан ҳаракат қиламан”  0 02:05“Барселона” 7-рақамни Гризманн учун сақлаб турибди  2 00:54Пеллегрини Маскеранони келаётганини тасдиқлади  2 00:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:14Ван Перси яна қадрдон жамоасида тўп тепади  5 23:55Спалетти “Интер”га Витцелни таклиф қилмоқчи  4 23:50Olamsport: Истомин Дубайдаги турнирда иштирок этади, Гандболчиларимиз Эронга ҳам ютқазишди ва бошқа хабарлар  1 22:43“Насаф” ўз сафига сербиялик ҳимоячини қўшиб олди  26 22:22Мақсуд Каримов “Насаф” билан шартнома тузди ва жамоа йиғинида иштирок этмоқда  13 21:572017 йил футболи рақамларда  8 21:28АПЛда стадионларга мухлислар ташрифи қай даражада?  10 20:59Моуриньо Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишига розилик берди  25 20:38Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт  62 20:32Эмери: "Кавани - тўпурар, Неймар - етакчи"  9

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел Янгиликлар

Туркия терма жамоаси футболчилари ҳақида - Волкан Демирел

14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор. Шу сабабли биз ўйин бўлиб ўтадиган кунга қадар Туркия терма жамоасининг ўйинчилари билан таништириб борамиз.
Дастлабки қаҳрамонимиз терма жамоа асосий посбони Волкан Демирел бўлади.

Волкан Демирел 1981 йил 27 октябрда Истанбулда туғилган. Ушбу дарвозабон сузишга, саёҳат қилишга ва спорт автомобилларини йиғишга ишқибоз.

191 см бўйга эга бўлган посбон фаолиятини "Карталспор" футбол мактабида бошлаган. Ушбу клубнинг катталар жамоасида 50 дан ортиқ ўйин ўтказгач 2002 йил июль ойида Туркиянинг энг кучли клубларидан бири бўлган "Фенербахче" сафига кўчиб ўтганди. Ушбу клубдаги дебютини кейинги йилнинг 26 апрель кунида нишонлаган Демирел кейинчалик жамоанинг асосий дарвозабонига айланди.

2004 йилдан бошлб терма жамоага жалб этила бошлаган ва илк учрашувини 28 апрель куни Белгияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Демирел 2008 йил бўлиб ўтган Европа чемпионатида терма жамоанинг асосий посбони бўлган. Ўша чемпионатда Туркия ярим финалга қадар етиб бориб катта шов шув кўтарганди.

Қизиғи Демирел туркчага "темир қўл" деб таржима қилинади. У бугунга қадар Туркия терма жамоаси сафида жами 57 марта майдонга тушган. Клублар доирасида эса ҳаммаси бўлиб 368 та ўйин ўтказган.

Волкан Демирел тўрт карра Туркия чемпиони ҳисобланади. Дарвозабон "Фенербахче" сафида 2004, 2005, 2007 ва 2011 йилларда мамлакат чемпиони бўлган. 2012 ва 2013 йилларда Туркия кубоги, 2007 ва 2009 йилларда эса Туркия Суперкубоги соҳиби бўлган. Юқорида айтиб ўтганимиздек 2008 йилги Европа чемпионатида бронза медал соҳиби бўлган.

Демирел 2009 йил Белгияда энг чиройли аёл деб топилган Зайнаб Северга уйланган. Уларнинг тўйи 2010 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  574
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  168
Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий...  131
Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз" Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз"
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид...  127
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг