Тур дарвозабони - Ботирали Эргашев

19 мар 2018, 13:52
Суперлиганинг 3-турининг энг яхши дарвозабони деб "Навбаҳор" посбони Ботирали Эргашев топилди.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади

"Навбаҳор" - "Локомотив" (2:0) учрашувида наманганликлар дарвозасини ишончли тарзда қўриқлаган ва ўйин давомида 6та сейв амалга оширган Ботирали Эргашев жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Шу тариқа "Навбаҳор" кипери Суперлига 3-турининг энг яхши дарвозабони номига сазовор бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia