Трансферлар ойнаси ёпилганидан кейин Икарди "Интер" билан шартномасини узайтиради

Mirjalol Normatov
28 июл 2018, 00:47
"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди трансферлар ойнаси ёпилганидан кейин жамоаси билан шартномасини узайтиради.

"Football Italia" хабарига кўра, футболчи 2023 йилга қадар "нерадзурри"лар шарафини ҳимоя қилади. Янги шартномага кўра, у йилига 7,5 млн евро маош олади. Шу орқали у А Сериядда энг кўп маош оладиган футболчилардан бирига айланади.

Ўтган чемпионатда Мауро 29 гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди. Шу билан у жамоасининг ЕЧЛга қайтишида катта ёрдам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia