

"Мен доим Бэйлнинг вазиятлар яратиш қобилиятини йўқотмаганини ва йўқотмаслигини айтаман. У жаҳон даражасидаги ўйинчи ва буни бир неча йиллар давомида исботлади.
Энг ёқимлиси унинг жамоага муносабати ва садоқати. Сиз унинг таваккал қилишига амин бўлишингиз мумкин", - дейди Мэйсон.
Бэйл жорий мавсум барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассист қайд этди.
"Тоттенхэм" Англия чемпионати турнир жадвалида 56 очко жамғарган ҳолда жадвалда 5-ўринни эгаллаб турибди.



