"Тоттенхэм" Эриксеннинг нархини кўтариб юборди

Mirjalol Normatov
18 мар 2019
"Тоттенхэм" раҳбарияти ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни сотмоқчи эмас.

"Express" хабарига кўра, Лондон жамоаси футболчининг нархини 233 миллион еврогача кўтариб юборган. Унинг "шпорлар" билан шартномаси 2020 йилда  якунига етади.

Унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Агарда харидор жамоа уни сотиб оладиган бўлса, даниялик футболчи дунёнинг энг қиммат футболчисига айланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express