UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  5 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  2 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  11 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   3 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  3 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4

Тимур Кападзе: "Ўйинда энг қийини гол уриш" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўйинда энг қийини гол уриш"

Тошкентнинг "Олимпик" клуби Про лиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Оқ-тепа"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоа мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

"Нефтчи" билан баҳсдан сўнг бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Рақибни қандай ўйнашидан хабаримиз бор эди, уларни ўргангандик. Таркибида яхши савиядаги футболчилар бор, айниқса марказдаги колумбиялик футболчисини ажратиб кўрсата оламан. Шунинг учун йигитларни ушбу учрашувга ҳар томонлама тайёрлашга ҳаракат қилдик. Кўрганингиздек ўйинимиз яхши чиқди. Тўғри, қайсидир паллада бўшлиқлар юзага келган бўлиши мумкин. Умуман олганда футболчилар яхши ўйин намойиш қилишди. Кўп вазиятлар яратдик. Улардан фойдаланишда айрим ҳолатларда тажриба етишмаслиги ўз сўзини айтди. Хатоларни таҳлил қилиб, устида ишлаймиз. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга ҳаракатларимиз янада яхшиланиб боради. Ўзига бўлган ишончи ортиб боради.

- Жамоавий ўйин рақиб жарима майдончасига келганда йўқолиб қоляпти...
- Майдон бироз қуруқроқ бўлгани учун кўп вазиятларда тўп тўхтаб қолаверди. Ўйинда энг қийини гол уриш. Жарима майдончасига келганда футболчиларга хотиржамлик ва тажриба етишмади. Ёш футболчилар бунда ўйинларда тобланишади.

- Сиз одатда жамоавий ўйинни йўлга қўясиз. Аммо бугун футболчилар индивидуал жиҳатларини намойиш қилиш истаги устунлик қилгандек кўринди...
- Ҳимояланаётганимизда жамоавий ҳаракатлар муҳим ҳисобланади. Олдинги чизиқда эса индивидуал ҳаракатлар катта саҳнага чиқади.  Футболчиларга ҳар доим рақиб борлигини, ақл билан тўп тепиш кераклигини таъкидлайман. Ҳимоядаги индивидуал хатолар ўзини оқламаслиги мумкин. Лекин олдиндагилар алдаб хато қилса бошқа гап. Лекин қаерда алдаш керак ёки тўпни узатиш кераклигини тушунтириб, онгига сингдириб боряпмиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика