The Guardian: Руни “МЮ” раҳбариятига уни трансферга қўйишларини сўраб сўров юборишни истаяпти

5 авг 2013, 23:10
“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумси Уэйн Руни, клуб раҳбариятига уни трансферга қўйишлари сўраб сўров хати юборишга жиддий киришган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” футболчини сотиб олиш борасида 2 маротаба расмий таклиф билан чиққан, аммо иккала сафар ҳам рад жавобини олган. Баъзи маълумотларга кўра “аристократлар” трансфер миқдорини 25 млн фунтдан 30 млн фунтгача оширишган.

Таъкидлаб ўтиш керакки, “Манчестер Юнайтед” назорат учрашувини ўтказиш учун Стокгольмга Рунисиз жўнаб кетган, чунки футболчи елкасидан жароҳат олганлиги маълум бўлган.


Манба: sports.ru