

"Бу ҳақда унинг ўзи билан гаплашаман, журналистлар билан эмас.
Футболчининг индивидуал иштирокига аҳамият бермайман. Бу саволлар барчада бўлишини билардим. Маркус сўнгги пайтлар давомида ўз ҳолатига қайтиши учун кўп ғаракат қилмоқда. Унга айни дамда бизнинг ёрдамимиз керак", - деди тен Хаг.
Ўтган мавсумда Рэшфорд "Юнайтед" таркибида 56 ўйинда 30 гол ва 11 ассист қайд этганди. Ушбу мавсумда эса 18 ўйинда 2 марта рақиблари дарвозасига йўл топди.



