Тен Хаг: "Фақатгина Месси ўзини ўйлашга ҳаққи бор, буни ЖЧда кўрдик. Қолганлар жамоа учун ишлаши керак"

Aslanov Jasurbek
22 янв 2023, 19:55
Эрик тен Хаг жамоавий ўйин ҳақида гапираётиб Лионель Мессини тилга олди.

Мураббийга "Арсенал"га қарши кечадиган 21-тур ўйинидан олдин "Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандешга, "Арсенал" Мартин Эдегорга боғланиб қолгани ҳақида савол берилди

"Бу икки футболчи маҳоратли, голлар уришга қодир бўлган йигитлар. Улар замонавий футболнинг юзи ҳисобланишади.

Бу йигитлар жамоа муваффақияти учун ҳаракат қилиш кераклигни яхши тушинишади. Улар индивидуал сифатларидан жамоа ғалабаси учун фойдаланишади.

Фақатгина Месси ўзини ўйлашга ҳаққи бор, буни ЖЧда кўрдик. Қолганлар жамоа учун ишлаши лозим" - деди тен Хаг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›