Тен Ҳаг Каземиро нега захирада қолаётгани сабабини ошкор қилди

Sherzod Nurmatov
4 окт 2022, 17:32
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро нима учун асосий таркибда тез-тез ўйнамаётганига ойдинлик киритди.

"Каземиро "Манчестер Юнайтед"га келган кундан бошлаб биз ғалаба қозона бошладик. Биз учун асосийси – жамоа, жамоада эса ҳаммаси яхши. Бироқ Каземиро узоқ ва қисқа муддатли истиқболда бизга фойда келтиришига ишончим комил. У таркибда ўз ўрнини топа олади, лекин бу табиий равишда содир бўлиши керак", – деди тен Ҳаг.

30 ёшли Каземиро жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror