UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  3 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2

“Сурхон” лагеридан дараклар Янгиликлар

“Сурхон” лагеридан дараклар

Про-лига иштирокчиси Термизнинг “Сурхон” жамоаси айни дамда ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Яқинда жамоада бош мураббий ўзгаргани ҳақида хабар бергандик. Эндиликда жамоа натижаларига Дилшод Нуралиев жавоб беради. Бош мураббийга эндиликда Руфат Акрамхўжаев ва Икром Ибрагимов ёрдам берадиган бўлди. Уларнинг сафи келгуси ҳафтада яна биттага кўпайиши кутилмоқда. Бугун машғулотларга катта мураббий Акрамхўжаев бошчилик қилди. Нуралиев Тошкентдаги айрим юмушларини ҳал этиб, эртадан Термизга бориб, расман ишга киришади.  

Таркибда ўттиз нафардан зиёд футболчи шуғулланмоқда. Машғулотлар ҳозирча кунига бир маҳалдан ўтказиляпти. Мураббийларнинг режасига кўра, “Сурхон” ўз қароргоҳида ушбу ҳафтанинг сўнггига қадар йиғин ўтказади. 12 февралдан термизликларнинг ўқув-йиғин машғулотлари Тошкентга кўчади. Унга қадар мураббийлар ихтиёридаги футболчилар саралаб олинади. Пойтахтдаги йиғин чоғида селекция ишлари олиб борилиши устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Жамоа бу йил ўз олдига супер лигага чиқиш вазифасини қўйган. Шунга монанд таркибни кучайтириш мақсадида айни дамда бир қатор тажрибали футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Лекин айнан қайси футболчилар эканлиги ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика