UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  1 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари Янгиликлар

Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари

30 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида 2024 йилги мавсум якунига етади.

26-турдан аввал фақат мамлакат чемпиони номи маълум. Кумуш ва бронза медал эгалари охирги турда маълум бўлади. Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этадиган клуб номи ҳам ҳозирча аниқ эмас. Ўтиш ўйинида иштирок этувчи клублар ҳам 30 ноябрь кунги баҳслардан кейин маълум бўлади.




Кумуш медал учун кимларда имконият бор: ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"

Бронза медал учун кимларда имконият бор: ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"

Яъни мана шу уч клубдан иккитаси медалларга эга чиқади. Биттаси чемпионатни ҳеч нимасиз якунлайди. Тўғри "Нефтчи" очколар сони бўйича тепадаги клубларга етиб олиши мумкин. Лекин қўшимча кўрсаткчилар бўйича Фарғона клуби барибир кучли учликка кира олмайди. Сабаби "Нефтчи" ўзаро ўйинларда "Сўғдиёна"дан ҳам, "Навбаҳор"дан ҳам устун кела олмаган.



Суперлигани тўғридан-тўғри тарк этиши мумкин бўлган клублар сони иккита: "Локомотив" ва "Металлург". Ҳозирча бу клублар орасидаги фарқ 1 очкога тенг. Охирги турдан кейин қайси клуб 14-ўринда бўлса ўша Про лигага равона бўлади.

Агар "Локомотив" ва "Металлург" клубларининг очколари тенг бўлиб қолса дастлаб ўзаро ўйинларга қаралади: 2:2 ва 1:1. Бу борада мутлақ тенглик. Сўнгра барча ўйинлардаги тўплар фарқига қаралади: Бу борада "Металлург"нинг имконияти яхши. Яъни охирги турда "Локомотив" мағлуб бўлса ва "Металлург" дуранг ўйнаса Бекобод клуби 13-ўринга чиқади.

Про лига клублари билан ўтиш ўйинларида қайси клублар иштирок этишади? 12 ва 13-ўринларни қуйидаги клублар эгаллаши мумкин: "Қизилқум", "Бунёдкор", "Олимпик", "Локомотив" ва "Металлург".




Яна бир интрига Суперлига тўпурари ким бўлди? Охирги турдан олдин "Пахтакор" вакили Драган Черан 13 та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Бугун гол урган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев ўз голларини 12 тага етказиб олди. Черан жуда катта эҳтимол билан бу йил бошқа майдонга тушмайди. Дориевда эса 90 дақиқа вақт бор. "Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе сўнгги турда хет-трик қайд этса Черанга етиб олади. "Динамо" вакили Анваржон Ҳожимирзаев эса мавсумни 10 та гол билан якунлайдиган бўлди. Сабаби унинг сариқ карточклари сони 4 тага етди ва 26-турда майдонга туша олмайди.



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика