

Суперлига
11-тур
"Хоразм" – "Андижон" 0:3
Гол: 15 - Александре Андрокинашвили (Бекзод Сулаймонов), 20 - Ҳумоюнмирзо Иминов (Пўлатхўжа Холдорхонов), 90+4 Драган Черан
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Санжар Шоюсупов
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев
“Хоразм”: 33.Никола Стошич, 5.Аббос Отахонов, 7.Темурбек Исмоилов (11.Данила Ежов,65), 13.Элзио Лоҳан (17.Данил Нугуманов, 65), 15.Диёрбек Ортиқбоев (8.Нодир Абдухолиқов,16), 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25.Матия Ром (88.Аброр Хўсинов.46), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустам Абдуҳамидов (70.Султонбой Исмоилов, 58), 96.Рафаэль Сабино, 97.Бубакар Траоре.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 6.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 9.Жасур Азимов, 80.Фарруҳ Иброҳимов,
“Андижон”: 1.Элдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 6.Александре Андрокинашвили, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (27.Мартин Боакье.64), 9.Имеда Ашортиа (5.Абдулвоҳид Ғуломов, 90+4), 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (10.Драган Черан,77), 15.Неманья Чаласан, 18.Дамир Темиров (17.Азизбек Турғунбоев, 64), 22.Усмонали Исмоналиев, 28.Бекзод Сулаймонов (26.Муҳаммадкарим Тоиров, 64), 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 14.Абдураҳмон Комилов, 19.Сайфиддин Содиқов, 20.Ислом Тўхтахўжаев,
Огоҳлантириш: 75 - Данила Ежов, 85 - Маҳмуджон Маҳамаджонов, 85 - Аббос Отахонов
Учрашув якунланди
90+5. ГОООЛ. Драган Черан учрашувга "нуқта" қўйди
Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди
84. Майдонда ҳақиқий жанг бошланди. Маҳамаджонов билан Отаxонов мухлисларга ҳақиқий жангни кўрсатиб беришди. Ҳакамларҳар икки футболчига сариқ берди
80. Ҳамиджоновнинг боши билан йўллаган зарбасини Адҳамов қийинчилик билан бартараф этди
78. Нугмановнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади
77. Иминовнинг ўрнига Черан майдонга тушди
75. Ежов огоҳлантирилди
70. Ашортиа ҳисобни йирик кўринишга келтирди, бироқ ҳакам бу вазиятда офсайд борлигини маълум қилди
69. Турғунбоев битта ҳимоячидан ажойиб тарзда ўтди ва зарба йўллади. Стошич қийинчилик билан тўпни қайтарди
67. Пирмуҳаммедовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
65. Лоҳан ва Исмоилов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Ежов ва Нугманов майдонга тушди
64. Темировнинг ўрнига Турғунбоев майдонга тушди, Боаке эса Сулаймоновнинг ўрнига майдонга тушди. Тоиров эса Холдорхоновни алиштирди
58. Исмоилов майдонга тушди, у Абдуҳамидовни алиштирди
54. Қарши ҳужумдан сўнг мезбонлар ҳисобни қисқартириши мумкин эди, Маҳамаджонов сўнгги сонияда тўпни бурчакка чиқариб юборди
50. Абдуҳамидовнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
49. Абдуҳамидовнинг узатмасига Траоре етиб кела олмади
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди
43. Танташев ВАРни тинглади ва мезбонлар дарвозасига пеналти белгилашга асос йўқ деб ҳисоблади
39. Ашортианинг навбатдаги ажойиб зарбаси ва яна мезбонлар дарвозабонидан сейв
37. Ашортианинг узоқдан йўллаган куcли зарбасини Стошич қийинчилик билан бартараф этди
34. Нодир Абдихолиқовнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
31. Суннатуллоҳ Ҳамиджоновнинг жарима майдончасининг яқинидан берган кучли зарбаси ноаниқ кетди
22. Устунлик тўлиқ меҳмонларга ўтиб кетди. Яна бир зарбага аниқлик етишмади

20. ГОООЛ. Меҳмонлар урчак тўпидан аниқ ишланмани амалга ошириб берди. Иминов-Холдорхонов тандеми орқали Ҳумоюнмирзо ҳисобни ўзгартирди
19. Сулаймонов қанотдан яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, Ром сал қолса ўз дарвозасига гол уриб қўйиши мумкин эди.
16. Ортиқбоев жароҳат сабабли майдони тарк этди, унинг ўрнига Абдихолиқов майдонга тушди
15. ГОООЛ. Александре Андрокинашвили СУПEРГОЛ урмоқда. Грузиялик футболчи рақиб майдончасига кирмасдан узоқдан зарба йўллади, бу зарба олдида хоразмликлар посбони ожиз қолди
10. Жаримадан узатилган тўпни Адҳамов қийинчиликсиз ушлаб олди. Ҳозирча учрашув асосан майдон марказида ўтмоқда
2. Илк дақиқадан меҳмонлар ажойиб ҳужумни ташкил қилишди. Ашортианинг узатмасидан сўнг Сулаймонов боши билан зарба йўллади. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

Учрашув бошланди!



