Суперлига плей-офф баҳслари Олмалиқ ва Тошкентда бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
30 ноя 2018, 15:21
Хабарингиз бор, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси мусобақа жадвалида охирги ўринни банд этиб, Суперлигани тарк этди.

Энди Суперлиганинг 10- ва 11-ўринларини эгаллаган жамоалар Про лига клубларига қарши плей-офф баҳсларида майдонга тушишади.

"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

“Истиқлол” эса Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувлар 3-4 декабрь кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади. “Сўғдиёна” – “Машъал” баҳсига Олмалиқдаги “ОКМК” стадиони мезбонлик қилса, АГМК – “Истиқлол” ўйини Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.


ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Олмалиқ. “ОКМК” стадиони
“Сўғдиёна” – “Машъал”

 
4 декабрь, сешанба, 14:00
Тошкент. “Локомотив” стадиони
АГМК – “Истиқлол”

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz