UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  13 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  3 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  2 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  19 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  9 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  11 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  13 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  7

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди

Суперлига 12-тури доирасидаги ОКМК – "Пахтакор" беллашуви якунланди.

Суперлига

12-тур

ОКМК – "Пахтакор" 4:2

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Сардор Миродилов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Никита Мустафин

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 — 14, Драган Черан (пенальти), 1:1 — 34, Арихиро Сентоку (Азиз Холмуродов), 1:2 — 45+3, Муҳаммадрасул Абдумажидов, 2:2 — 79, Хуршид Ғиёсов (пенальти), 3:2 — 90, Гиорги Папава, 4:2 — 90+7, Иракли Рухадзе (Бахтиёржон Қосимов).

ОКМК: 1.Валижон Раҳимов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (9.Рубен Санчес, 69), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов (8.Бахтиёржон Қосимов, 90+5), 18.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов, 69), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (5.Гиорги Папава, 88), 77.Нодирбек Абдураззоқов (99.Иракли Рухадзе, 69).

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 11.Мурод Тошматов, 13.Элдор Бегимов, 21.Саидафзалхон Ахроров.

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 27.Сардор Собирхўжаев (33.Дониёр Абдуманнопов, 85), 31.Муҳаммадали Усмонов (7.Ҳожиакбар Алижонов, 71), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира:  12.Владимир Назаров, 4.Абубакир Ашуров, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 19.Суннатилла Поёнов, 20.Дилшод Абдуллаев, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантириш: Арихиро Сентоку (61), Нодирбек Абдураззоқов (67), Беҳруз Асқаров (90+3), Иракли Рухадзе (90+8).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+7. ГОЛ! Прессинг натижасида тўпни олиб қўйган ОКМК ҳужуми Рухадзе гол билан якунлаб, учрашувга нуқта қўйди. 

90+3. Асқаров Ғиёсовга нисбатан қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Бир неча дақиқа илгари майдонга тушган Папава Ғиёсовнинг зарбасидан сўнг дарвозабондан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

88. ОКМКда ўзгариш: Сентоку ўрнига Папава ўйинни якунлаб қўяди.

85. "Пахтакор"да ўзгариш: Абдуманнопов Собирхўжаевни алмаштирди.

79. ГОЛ! Ғиёсовнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди, аммо қайтган тўпни ОКМК ҳужумчиси дарвозага жойлаб қўйди.

78. Пенальти! Ғиёсов рақиб жарима майдонида "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан йиқитилди. 11 метрли жаримани жабрланувчининг ўзи амалга оширади.

77. Ҳакам ВАР экранидан "Пахтакор" дарвозаси томон эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. 

75. Ғиёсовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

69. Мезбонларда биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.

67. Собирхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатган Абдураззоқов огоҳлантирилди. 

64. Холматовнинг зарбаси кучли чиқмаган боис Раҳимов учун қийинчилик туғдирмади.

61. Холматовнинг юзига зарба бериб юборган Сентоку огоҳлантирилди.

56. Мезбонларнинг навбатдаги хужуми Ғиёсовнинг зарбаси билан якунланди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

52. Хавфли вазият! Чераннинг пасидан сўнг Холматов зарба йўллади, бироз ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм тугади.

45+3. ГОЛ! Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпи Абдумажидовнинг ОКМК дарвозасини ишғол қилиши билан якунланди. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Ҳужум чоғида меҳмонлар футболчиси рақибга нисбатан қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. Хавфли вазият! Қосимовнинг узатмасидан сўнг Холмуродов зарба йўллади, бирозгина аниқлик етишмади.

34. ГОЛ! ОКМКнинг япониялик футболчиси Арихиро Сентоку Холмуродовнинг пасини рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйди.


32. Хавфли вазият! Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми Ғиёсовнинг зарбаси билан якунланди, "Пахтакор" ҳимоячиси тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

31. Аҳмадалиевнинг узатмасидан сўнг Абдураззоқов йўллаган зарба Холмуродовники сингари кўриниш олди.

25. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Холмуродов бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ кўриниш олди.

24. Ортиқбоев узоқ масофадан зарба йўллади, ОКМК посбони тўпни ушлаб олди.

23. Хавфли вазият! Мезбонларнинг яна бир вазияти "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

21. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси Раҳмоновнинг бош билан йўллаган ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

20. Хавфли вазият! Комиловнинг узатмасига рақиб жарима майдони ичига кириб борган Холмуродов зарба йўллай олмади, Азиз тўпни тепиш ўрнига бўйсиндиришга ҳаракат қилди.

14. ГОЛ! Черан пенальтидан ОКМК дарвозасини ишғол қилди. Раҳимов тўп йўналишини топа олмади.


13. Пенальти! Бироз аввалги вазиятда Ҳамдамовнинг узатмаси Аҳмадалиевнинг қўлига тегибди.

12. Ҳакамни ВАР томон чорлашди. ОКМК дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.  

11. Ҳамдамовнинг чап қанотдан берган узатмаси зарбага айланиб кетди, Раҳимов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

10. Мезбонларнинг яна бир стандарти бесамар якунланди.

7. Собирхўжаевнинг узатмасини "Пахтакор" футболчилари рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

6. Чераннинг ажойиб узатмасидан сўнг Усмоновнинг зарбасига Комилов тўғаноқ бўлди.

4. Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини Тўхтахўжаев бартараф этди.

2. Мезбонлар илк дақиқадаёқ стандарт вазият ишлаб олди. Қосимовнинг бурчакдан узатмаси "Пахтакор" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

+12   
21 июн 22:14:25
Пахтакор бос
Азмиддинов котта қилиб чичиб қўйди, ўзидан юлдуз ясаволибти, умуман йўқотиш керак командадан, йўқ жойдан 11 олиб берди, аҳмоқ!
+12   
21 июн 20:58:12
barselona7
Пахтакор мухлиси эмасман. Аммо ҳадеб Пахтакорга осилиб олавериш ҳам ярашмайди. Пахтакорни қолдириб кетиш Насафни ҳам Навбаҳорни ҳам ўз қўлида. Аммо уларчи нима қилишяпти масалан Навбаҳор охирги марта қачон ғалаба қозонганини эслай олмайман дуранг, дуранг, дуранг. Насафда ҳам шу аҳвол қачон қараса 9-10 киши бўлиб қолган жамоаларга қарши очко йўқотгани йўқотган. Яхшиям кеча биттаси ўхшаб қолди Нефтчи билан ўшанда ҳам Нефтчи ўзига ўзи уриб қўйди қанақа ўйин бўлганини кўпчилик кўрди. Бабаян навбатдаги дурангдан кейин чиқиб доимги "ашуласини" айтиб берди. Нима буларга ҳам Пахтакор айбдорми. Насаф, Нефтчи, Навбаҳор очколарни қалаштириб ташласин эди мана бунақа қилиб Пахтакорникини чайнаб ўтиришга ҳожат ҳам қолмасди.
+10   
21 июн 22:54:10
Пахтакорим
ОКМКни мухлисларини ва албатта ННН жамоалари мухлисларини табриклайман. ОКМК ғалабага лойиқ эди.
+10   
21 июн 22:37:21
No war
Бу йил Пахтакор кучсизланди энди биз чемпион буламиз деб турганингда ОКМК келиб чемпион бупкетса)))
+9   
21 июн 21:41:00
UzBekistanTEAMFCCC
Шахзод чичиб қўйдинг. Жиннимисан керемас жойда фол қилиб. Чичдинг Шахзод.
+8   
21 июн 22:43:16
Ойбек
Пахтакорни мактабида голиблик рухи баланд.. Нейтрал мухлис сифатида айтаяпман. Еш йигитлар барибир Зур уйнаяпти. Тан олайлик.. Эьтибор борайлик оддий пасларда ущатмаларда аниклик юкори.. Энг асосийси халол уйнайлик халол ютайлик
+8   
21 июн 21:00:19
Otabek Ravshanovich
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлиси эмасман. Аммо ҳадеб Пахтакорга осилиб олавериш ҳам ярашмайди. Пахтакорни қолдириб кетиш Насафни ҳам Навбаҳорни ҳам ўз қўлида. Аммо уларчи нима қилишяпти масалан Навбаҳор охирги марта қачон ғалаба қозонганини эслай олмайман дуранг, дуранг, дуранг. Насафда ҳам шу аҳвол қачон қараса 9-10 киши бўлиб қолган жамоаларга қарши очко йўқотгани йўқотган. Яхшиям кеча биттаси ўхшаб қолди Нефтчи билан ўшанда ҳам Нефтчи ўзига ўзи уриб қўйди қанақа ўйин бўлганини кўпчилик кўрди. Бабаян навбатдаги дурангдан кейин чиқиб доимги "ашуласини" айтиб берди. Нима буларга ҳам Пахтакор айбдорми. Насаф, Нефтчи, Навбаҳор очколарни қалаштириб ташласин эди мана бунақа қилиб Пахтакорникини чайнаб ўтиришга ҳожат ҳам қолмасди.
Mana zdraviy oʻylidiganlayam borakan, hamma oʻynavotti hamma oçko yoʻqotvottiyu
+8   
21 июн 20:56:34
Otabek Ravshanovich
Paxtakorri yomon koʻrsalarinam oʻyinini oxirigaça koʻrasanpami
+8   
21 июн 20:18:10
ПСЖ
Shuxrat Nabiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кутилмаган эмас кутилган пенальти
Ko’ziz ojizmas bosa xolis bolin) Uzatma bovotganda qattan kopto varataga kep qoladi? Qoliga tedi yegiwtirib oynaw kere bu mahalla futbolimas profesional futbol
+7   
21 июн 22:53:51
Otabek Ravshanovich
Biza yutqizse aybbi oʻzimizdan qidiramiz xotinlaga oʻxwamastan boxona qidirmimiz
+7   
21 июн 22:10:02
Zayniddin Raximov
barselona7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлиси эмасман. Аммо ҳадеб Пахтакорга осилиб олавериш ҳам ярашмайди. Пахтакорни қолдириб кетиш Насафни ҳам Навбаҳорни ҳам ўз қўлида. Аммо уларчи нима қилишяпти масалан Навбаҳор охирги марта қачон ғалаба қозонганини эслай олмайман дуранг, дуранг, дуранг. Насафда ҳам шу аҳвол қачон қараса 9-10 киши бўлиб қолган жамоаларга қарши очко йўқотгани йўқотган. Яхшиям кеча биттаси ўхшаб қолди Нефтчи билан ўшанда ҳам Нефтчи ўзига ўзи уриб қўйди қанақа ўйин бўлганини кўпчилик кўрди. Бабаян навбатдаги дурангдан кейин чиқиб доимги "ашуласини" айтиб берди. Нима буларга ҳам Пахтакор айбдорми. Насаф, Нефтчи, Навбаҳор очколарни қалаштириб ташласин эди мана бунақа қилиб Пахтакорникини чайнаб ўтиришга ҳожат ҳам қолмасди.
Факт, ажойиб фикр
+7   
21 июн 21:36:54
Otabek Ravshanovich
Kushon77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олга мугулар бир тийнга кимат футболни деп бир бирингни сук онасидан кет хе негатиф мугулар сан жон куйдурганинг билан улар сани бир тийнга омайди йо берадими бир сураб бор ко...ни беради.кулгули чемпионатинга ко...м.
Ottiki san oʻzbelani mugul dvossanmi çoʻrt
+7   
21 июн 21:00:54
Fi Fa
Agar shu penalti bulmasa unda maydonda futbolga qushib voleybolmi,basketbolmi qushib uynavorish kerak.Negativchilar evi bilande endi.Mashu penalti kechagi Nasaf,Navbaxor tepgan penaltilar bn solishtirsa 2000 foiz xaqli penalti.Axmadaliyev qulini chuzib tupga tegdiku baraka topkurla.
+7   
21 июн 20:34:18
Burxon
SHAKHRISABZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
PENALTI YUQ EDI, SABABI MASOFA QISQA EDI.
Pen belgilavotganda masofa dgan qonun optashalganiga ancha bo'gan, qo'lli xolatiga qaridi, qo'l ochiq turudi tabiiymas, qoidalani chunmasez yozmen fitna chiqarib
+7   
21 июн 20:20:53
BXZ BXZ
ПСЖ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ko’ziz ojizmas bosa xolis bolin) Uzatma bovotganda qattan kopto varataga kep qoladi? Qoliga tedi yegiwtirib oynaw kere bu mahalla futbolimas profesional futbol
Бу антипахтакорчилар негатив кидирвуради ку́зи ку́риб аклли пайкасахам .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика