Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Khoja
6 июн 2024, 08:25
Биласиз, Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келади.

Ортда қолган май ойида Суперлигада 5 та тур баҳслари ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар

Вадим Абрамов (Динамо) – 5 ўйин, 1 ғалаб, 4 дуранг, тўплар фарқи 5:3;

Рўзиқул Бердиев (Насаф) – 6 ўйин, 3 ғалаб, 3 дуранг, тўплар фарқи 10:5

Самвел Бабаян (Навбаҳор) – 5 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 8:2

Виталий Левченко (Нефтчи) – 5 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 7:4

Максим Шацких (Пахтакор) – 6 ўйин, 3 ғалаба, 3 дуранг, тўплар фарқи 12:8

Февзи Давлетов (Сурхон) – 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5:3

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Uzpfl