

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев Суперлиада март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев март ойида АГМК билан баҳсда ажойиб тарзда жарима тўпидан гол урди. Ўйин сўнггида унинг тўп узатишидан кейин шериги гол уриб жамоасига ғалаба келтирди. "Локомотив" билан баҳсда ҳам Турғунбоев пенальтидан гол уришга эришди.
Турғунбоевнинг АГМК дарвозасига урган гол Суперлигада март ойининг энг чиройли голи деб топилгани ҳақида олдинроқ хабар бергандик.




