UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа Лигаси. ЦСКА меҳмонда ўйнамоқда ва параллель равишда 8та баҳс ўтказилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00Европа Лигаси. МЮ уйда "Остона"ни қабул қилмоқда, "Рома" – "Истанбул" ва "Вулверхэмптон" – "Брага" учрашувлари ҳам бошланди (онлайн ҳисоб)  8 23:45Европа Лигаси. "Краснодар" тор-мор этилди, "Арсенал", "Севилья" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  7 23:40U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "I", "J", "K" гуруҳларидаги вазият  0 23:26U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "E", "F", "G", "H" гуруҳларидаги вазият  0 23:15Европа Лигаси. МЮ – "Остона", "Рома" – "Истанбул" ва қолган учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди   2 23:12U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "A", "B", "C", "D" гуруҳларидаги вазият  5 22:50Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ. ПСЖ – "Реал" ўртасидаги тўқнашувда Симонс гол урди   5 22:30Олтин тўп-2019. Янги номинация … Даъвогарларнинг номи қачон эълон қилиниши ҳамда тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана маълум бўлди  24 21:50Кака: "Неймар ПСЖ етакчиси бўлиши мумкин. У ажойиб мавсум ўтказмоқда"  2 21:10Европа лигаси. 11 та учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  1 20:56Европа лигасининг янги мавсуми бошланмоқда, "Айнтрахт" - "Арсенал" учрашувининг асосий таркиблари маълум  2 20:50Бербатов футболчилик фаолиятини якунлади  6 20:25Карикатура: "Барселона" қутқарувчиси  7 20:05Фернандиньо: "Мавсум бошидан бери ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрланяпман"  3

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради Янгиликлар

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларига навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Яқиндагина ёруғ дунё билан хайрлашган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев билан рўй берган воқеа барча учун сабоқ бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумда футболчиларни суғурталаш масаласига жиддий эътибор қаратади.

Биринчи қадам сифатида ПФЛ ҳар бири 45 нафардан футболчига эга бўлган 14 клуб аъзоларини бепул суғурталаб беради. Бунда “Ўзбекинвест” ҳар бир футболчига 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчилар эҳтимолий жароҳатлари учун моддий таъминотга эга бўлади. Машғулот ёки ўйин вақтида олинган жароҳатни даволаш учун сарф этиладиган сумма 10 миллион сўмдан кўпроғини талаб қилса, ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган янги шартномаларга кўра қолган чиқимлар клуб томонидан қоплаб берилади.

Профессионал футбол лигаси бунда Суперлига клублари қошида фаолият олиб бораётган аёллар ва футзал жамоалари аъзоларини ҳам унутмайди. Улар ҳам бепул тақдим этилган 10 миллион сўмлик полисларни қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, шу вақтга қадар клублар гарданида бўлган ҳакамлар, инспекторлар, комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Лицензиялаш талабларини оғишмай бажараётган қуйи лига клубларига ҳам ПФЛ юқоридаги каби суғурта полисларини бепул олиб беришни режалаштирган.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг