UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07ПСЖ "Верона" хавбекига қизиқмоқда  0 10:44Касерес фаолиятини "Лос-Анжелес"да давом эттиради  1 10:20"Атлетико" Карраскони Англияга қўйиб юбормайди  2 09:55Кейн фаолиятида унга энг кўп қийинчилик туғдирган икки ҳимоячини айтди  5 09:40“Реал” тарихида энг қиммат сотилган футболчилар ўнлиги  12 09:35ЛаЛига. "Севилья" - "Вальядолид" 1:1  0 09:30Лига 1. "Лион" - "Труа" 4:1  0 09:25У футболдан кўра, пулни танлади. Каземиронинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши хато бўлди (Николай Егоричев)  17 09:20Бундеслига. "Боруссия М" - "Герта" 1:0  0 09:15Туркия Суперлигаси. "Умраниспор" - "Галатасарай" 0:1  0 09:10Клопп: “МЮнинг танқидчиларига жавоб қайтариш мақсадида радиога қўнғироқ қилишимга оз қолди”  3 08:50“Реал” Каземиронинг ўрнига кимни олиб келмоқчилиги маълум  2 08:35Каземиро “Ливерпул”га қарши баҳсда дебют қилоладими?  6 08:20Лондон гранди Магуайрга таклиф юборди  13 08:00⚡️ Тақвим. Бугун А Серия, Ла Лига, Бундеслига ҳамда Лига 1'да бўлиб ўтадиган учрашувлар  2

Суперлига-2021. Қайси жамоа нечта мураббий ўзгартирди ёхуд мутахассислар қўнимсизлиги ҳақида Янгиликлар

Суперлига-2021. Қайси жамоа нечта мураббий ўзгартирди ёхуд мутахассислар қўнимсизлиги ҳақида

Теглар :  Суперлига-2021
Жамоаларда мураббийларнинг ўзгариши ҳар мавсум кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

Жорий йилга келиб бу борада бироз бўлсада олдинга силжиш кузатилди. 2021 йилги мавсумда 5та клуб мураббийлар ўзгаришини амалга оширди. 

"Турон"

Жамоа ички чемпионат баҳсларини Ислом Исмоилов қўл остида бошлади. Суперлигада дебютант ҳисобланган "Турон" учун дастлабки турлар омадсиз кечди. Жамоа 8та ўйинда ғалаба қозона олмади. Яйпанда "Қизилқум"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ислом Исмоилов истеъфога чиқди. Кейинги икки баҳсда жамоани полшалик мутахассис Багуслав Баниак бошқарди. Клуб раҳбарияти давра сўнгида Игорь Шквиринни таклиф қилди. Айнан ушбу мутахассис қўл остида жамоа "Металлург" билан баҳсда илк ғалабасини қўлга киритди. Бироқ иккинчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Турон" яна мураббийни ўзгартиришига тўғри келди. Сўнгги учта учрашувда Баҳром Ҳакимов жамоани майдонга олиб тушди. Бироқ бу ўзгаришларнинг ҳеч бири Суперлигада олиб қолишинишига ёрдам бермади. 

Ислом Исмоилов 8та ўйин, 3та дуранг, 5та мағлубият 

Богуслав Баниак 2та ўйин, 2та мағлубият 

Игорь Шквирин 13та ўйин, 2та ғалаба, 4та дуранг, 7та мағлубият 

Баҳром Ҳакимов 3та ўйин, 1та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият 



"Андижон"

2020 йилнинг сўнггида "Андижон"ни Суперлигада олиб қолган Отабек Ғуломхўжаев жорий мавсумни ҳам ушбу жамоада бошлади. Янгидан шаклланиш жараёнини ўтказаётган жамоада натижалар қониқарсиз кўриниш олаверди. 5та учрашувдан сўнг Отабек Ғуломхўжаевга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Унинг ўрнига эса мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Ёрқин Назаров тайинланди. Мазкур мутахассис бошқарувида жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар юз берди. Ҳар бир ўйинда охиригача курашди. Наманганда "Навбаҳор" таслим этилди. Шунга қарамай клуб янада тажрибалироқ бўлган Виктор Кумиковга иккинчи даврада ишонч билдиришни маъқул кўрди. Дастлабки турларда жамоа ўз ўйинини топа олмагани рост. Бироқ сентябрь ойига келиб бироз жонланиш кузатилди. Сафарда "Машъал", уйда "Пахтакор" таслим этилди. "Локомотив" ва "Қўқон-1912" майдонида дуранг қайд этилди. Аммо бу клубни элитада қолиши учун етарли бўлгани йўқ. 


Отабек Ғуломхўжаев 5та ўйин, 1та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият

Ёрқин Назаров 7та ўйин, 1та ғалаба, 6та мағлубият

Виктор Кумиков 14та ўйин, 2та ғалаба, 6та дуранг, 6та мағлубият


"Металлург"

Бир неча йиллардан бери Суперлигада барқарор қатнашиб, ўрта ўринларни эгаллаб келаётган "Металлург" бу мавсум кўпчиликни ажаблантирди. Илк турдан кейин Андрей Шипилов клубни тарк этди. Ваҳоланки янги мавсум жамоани у тайёрлаганди. "Бунёдкор" билан баҳсда Февзи Давлетов бош мураббийликни қўлига олди. Иккита турдан сўнг эса "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий ҳисобланган Жасур Абдураимов таклиф этилди. Афтидан ўйинда мазмун пайдо бўлаётган, натижалар чакки эмасди. Нимадир бўлди-ю, бекободликлар кетма-кет муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолди. Натижада Жасур Абдураимов ўз ўрнини Артём Петросянга бўшатди. Бироқ у ҳам битта ўйинда жамоани бошқарди. Жадвалда хавфли ўринларга тушиб қолган жамоага "қутқарувчи" ролига испаниялик Луисма Эрнандес жалб қилинди. "Турон" ва "Қизилқум" билан кечган беллашувлардаги ғалабалар кучлилар сафида қолишига сабабчи бўлди. 


Андрей Шипилов 1та ўйин, 1та мағлубият

Жасур Абдураимов 20та ўйин, 5та ғалаба, 1та дуранг, 14та мағлубият 

Луисма Эрнандес 3та ўйин, 2та ғалаба, 1та мағлубият

Февзи Давлетов 1та ўйин, 1та ғалаба

Артём Петросян 1та ўйин, 1та мағлубият


"Навбаҳор"

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз одатига содиқ қолган ҳолда бу йил ҳам мураббийлар ўзгаришига қўл урди. Биринчи турда "Сўғдиёна"дан уйда учралган мағлубиятдан сўнг Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди. Очиғи мазкур ҳолатни ҳеч ким тушунгани йўқ. Иккинчи турдан бошлаб мавсум охиригача эса Виктор Жалилов бош мураббий сифатида фаолият олиб борди. Эндиликда навбатдаги мавсумда ушбу вазифани Самвел Бабаян бажаради. 


Нўъмон Ҳасанов 1та ўйин 1та мағлубият

Виктор Жалилов 25та ўйин, 10та ғалаба, 9та дуранг, 6та мағлубият


"Сурхон"

"Сурхон" аввалги мавсумларда бўлгани каби мураббийлар ўзгартириш ишини давом эттирди. Биринчи даврада жамоани Рифат Акрамхўжаев бошқарган бўлса, давра сўнггидан бугунги кунгача бош мураббийлик постида Баҳром Ҳайдаров ишлади. Унга мураббийлар штабида Ёрқин Назаров ва Рустам Арипов яқиндан кўмаклашди. Якунда жамоа Суперлигада қолиш вазифасини бажарди. 

Рифат Акрамхўжаев 12та ўйин, 2та ғалаба, 2та дуранг, 8та мағлубият

Баҳром Ҳайдаров 14та ўйин, 5та ғалаба, 2та дуранг, 7та мағлубият

Эътибор бераётган бўлсангиз асосан қуйи ўринлардаги жамоалар мураббийлар ўзгаришига кўп қўл уришган. 2020 йилда 6 та клубда шундай ҳолат кузатилган бўлса, 2021 йилда 5тани ташкил қилмоқда. Деярли катта фарқ кўраётганимиз йўқ. Умид қиламизки кейинги мавсумда бу борадаги кўрсаткичлар яна пастлайди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика