UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  0 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  4 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  17 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  8 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12

Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш" Янгиликлар

Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш"

Куни кеча Яйпаннинг "Турон" клуби жорий мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ташкил этди. Байрамона руҳда ўтган маросим сўнгида жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Суннатилло Эрматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Суннатилло, авваламбор "Турон" жамоасини Суперлига йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз. Бу йилги мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги мавсум жудаям кўтаринки руҳда ўтди.Айниқса ПРО-Лига ўйинлари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилгани кўпчилик футбол мухлисларини хурсанд қилди. Бундан ташқари жорий мавсумда мазкур чемпионатнинг савияси кўтарилганлиги сезилди. Шундай давом этса, футболимиз янада рывожланади деб ўйлайман. ПРО-Лигага бўлган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Эндиликда "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайди. Янги мавсум олдидан нималарни айта оласиз?

- Мавсум якунига етди. Декабрь ойи давомида бизга таътил берилган. Оғир мавсум ўтказдик, ПРО-Лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлмади. Таътилни оиламиз бағрида ўтказиб насиб бўлса январь ойидан машғулотларга киришамиз. Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашишдан иборат" - дейди "Турон" ярим ҳимоячиси.

Фарҳоджон Узақов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика