Сульшернинг МЮдаги маоши Моуриньюникидан икки баравар кам бўлади
08 мар 2019 11:51
Янгиликлар
Сульшернинг МЮдаги маоши Моуриньюникидан икки баравар кам бўлади
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Уле-Гуннар Сульшерни жамоа бош мураббийига айлантирмоқчи.
Маълумотларга кўра, унинг йиллик маоши манкунианлар собиқ устози Жозе Моуриньюникидан икки баравар кам (8,7 млн. евро) бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Сульшер 2018 йилнинг декабрида МЮнинг вақтинчалик бош мураббийи деб эълон қилинган эди.
Айни дамда "Манчестер Юнайтед" АПЛ жадвалида 58 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар