

Райола Погбанинг МЮдаги келажаги ҳақида: “Барчаси тугади”
Райола мижози ва МЮ ўртасида ҳаммаси тугагани ва француз шартномани узайтирмаслигини маълум қилганди.
"Таркибда ҳаммаси жойида, улар доим бирга бўладиган жамоа. Погбанинг агенти бу жамоавий спорт тури эканлигини қанчалик эрта тушуниб етса, шунчалик яхши.
Эҳтимол, бу ҳақдаги охирги гапларимдир. Мен Погбанинг агенти ҳақида бошқа гапирмайман", - деди Сульшер.

Погба МЮда 2016 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсум у АПЛда 8та ўйин ўтказди ва битта гол урди.



