

Погбанинг агенти Мино Райола “Tuttosport” нашрининг эртанги сонига интервю берди. Хусусан, унда агент Погбанинг МЮдаги келажаги ҳақида: “Барчаси тугади”, дея жавоб қилган.
Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йил “Ювентус”дан “қизил иблислар” сафига қайтиб келганди. У жорий мавсум АПЛда 8 ўйинда майдонга тушиб, битта голни ўз ҳисобига ёздирди.



