UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Суҳроб Неъматов: “Ҳар бир баҳсга сўнгги учрашувга тушгандек чиқяпмиз” Янгиликлар

Суҳроб Неъматов: “Ҳар бир баҳсга сўнгги учрашувга тушгандек чиқяпмиз”

Кеча олий лига аутсайдери “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилиб, яна мағлубиятга учради.

“Қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида сафарда ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин бухороликлар сардори Суҳроб Неъматов ўйин ҳақида шундай деди:

- Ўйин назаримда тенг курашлар остида ўтди. Тўртта голли вазиятни яратган бўлсакда, афсуски шундан биттаси гол билан интиҳо топди. Рақиб эса 3та имкониятнинг 2тасидан унумли фойдаланиб қолди. Таркибимиз давралар оралиғида деярли янгитдан тузилди. Янги келиб қўшилган футболчилар ёмон эмас. Ҳамма жамоа муваффақият қозониши учун сидқидилдан харакат қилди. Лекин барибир вақт кераклиги билиниб турибди. Бироз ўтсин, хаммаси яхши бўлиб кетади деб ўйлайман. Биринчи даврага нисбатан ҳозирги кунни солиштириб, сифат ҳақида гапирмоқчи эмасман. Сабаби футболчилар нотўғри тушуниб, кейин мендан ранжиб қолиши мумкин. Шу боис келинг, бу ҳақда гапирмаганим маъқул.

- Айни дамда эгаллаб турган ўрнимиз “Бухоро”га мос эмас. Хавфли зонани тарк этиш учун ўйлайманки, имконият ҳали бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Биз ҳар бир баҳсга худди сўнгги учрашувга чиққандек тушяпмиз. Ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори биз учун.
 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика