Суарес 2023 йил охиригача "Гремио"да қолади

Sherzod Nurmatov
27 июл 2023
"Гремио" ҳужумчиси Луис Суарес Бразилия терма жамоасида шу йилнинг охиригача қолиши маълум қилинди, деб хабар берди ESPN.

Клуб 36 ёшли уругвайлик футболчининг "Барселона"даги собиқ жамоадошлари Лионель Месси ва Серхио Бускетс билан "Интер Майами"да бирлашиш истагига қарамай, уни камида декабргача олиб қолмоқчи.

Суареснинг "Гремио" билан амалдаги келишуви 2024 йилгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: ESPN