"Сток Сити" Бегович билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
13 май 2015, 21:19
The Telegraph нашринининг хабар қилишича, "Сток Сити" ўзининг асосий дарвозабони Асмир Беговични сотиши мумкин.
Гап шундаки, футболчи маошини кўтаришларини истамоқда. Клуб эса бунга тайёр эмас. Шу сабабли, "Сток Сити" кейинги йили шартномаси якунига етадиган дарвозабонни сотиб юбормоқчи.

Клуб футболчи учун 8 миллион фунт талаб қилмоқда. Уни "Челси", "Реал", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Саутгемптон" каби жамоалар ўз таркибларида кўрмоқчилар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net