

Раҳим машғулотлар пайтида "Ливерпуль" футболчиси Жо Гомес билан урушиб қолган.
Терма жамоа эса уни терма жамоада тартибсизлик қилганликда айбдор деб топиб, кейинги ўйинда майдонга туширмасликка қарор қилди.
"Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири терма жамоада клублардаги рақобатни четлаб ўтиш. Афсуски кечаги ўйиннинг ҳиссиётлари пасайганича йўқ. Ўйлайманки, биз тўғри қарор қабул қилдик", - дейди Саутгейт.
Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни ўтказилган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.




