"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"

Iskandarov Abdulaziz
30 окт 2024, 10:05
Москванинг "Спартак" клуби собиқ футболчиси Эдуард Мор Аббос Файзуллаевнинг 2024 йилда Осиёнинг "Энг яхши ёш футболчиси" сифатида тан олинишига ўз муносабатини билдирди.

"Файзуллаев жуда яхши ва истиқболи бор футболчи. У кичкина, озғин бўлишига қарамай курашларда самарали ҳаракат қилади. Қайсидир маънода ноодатий ҳаракатлари бор. Майдон марказида ўйинни яхши ривожлантириш ва кескинлаштириш қобилиятига эга. Аббос бу мукофотга лойиқ эди. Ишонаманки, у ёзда топ-5 чемпионатларидан жиддийроқ Европа клубига кетади",- дейди Эдуард Мор "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Матч ТВ