

"Ўрунов спорт тамойили, мураббийлар штаби ва клубнинг биргаликда чиқарган қарори асосида рўйхатдан чиқарилди", – деди Фетисов.
Ўзбекистонлик хавбек "қизил-оқлар" сафига ўтган ёзда қўшилган эди, аммо у таркибда ўз ўрнини топа олмади.
Олдинроқ Ўруновга "Рубин" ва ўйинчининг собиқ жамоаси "Уфа" томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
"Спартак" муносиб таклиф келиб тушса, футболчини сотишга тайёр.



