UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31"Рома" Шомуродовни ижарага бермоқда  0 17:14Ўтган йил охирида "Локомотив"га ўтган Бекмуродов фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради  1 16:12Назорат учрашуви. "ФарДУ" Наманганда "Навбаҳор-фарм"дан устун келди  1 16:06"Реал"га Уокерни таклиф қилишган экан, аммо...  5 15:26Назорат учрашуви. "Локомотив" - "Қизилқум" баҳси голларсиз якунланди  3 15:16Назорат учрашуви. "Сурхон" Косово жамоасини таслим қилди  3 15:07"Андижон" Польша клубига қарши назорат учрашувида дуранг қайд этди  2 14:54Доннарумма ПСЖ таклифидан 1,5 баравар кўп маош олмоқчи  2 14:37Рэшфорд "Барселона"да ўйнаш учун маоши камайишига ҳам рози  6 14:08Гвардиола: "Муваффақиятга эришган барча жамоалар трансферлар амалга оширади"  4 13:29Аморим: "МЮда икки нафар яхши дарвозабон бор"  1 13:11"Ал Ҳилол" АПЛ юлдузини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 12:23ПСЖ имконият пайдо бўлиши билан "Реал"нинг бразилиялик футболчисини сотиб олмоқчи  3 12:1927 январь куни Фарҳод Нишонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади  0 12:05"Челси" МЮдан 70 млн. фунт талаб қилмоқда  3

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди" Янгиликлар

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" жамоасининг ёрдамчи бош мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун қандай ўйин бўлишини билар эдик. Рақибимиз уч ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Учрашувни жудя яхши бошладик. Дастлабки дақиқаларнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятлар яратдик, аммо тайм сўнгида бироз ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик ва гол урдик. Шоҳруҳ Абдураҳманов гол урганидан жуда хурсандман. "Локомотив" жамоасига омад тилайман. Улар яқиндагина бош мураббийни ўзгартиришди. Крестининга ҳам омад. Ўтган мавсум "Бунёдкор"даги яхши натижаларини "Локомотив" билан ҳам такрорлашига тилакдошман.

- Иван Бошкович бир нечта учрашувга четлатилган эди. Бош мураббий бугун трибуналардан ўйинни кузатди. Сўнгги икки учрашувда жамоани кўпроқ ким бошқарди? Сизми ёки Иван Бошкович?

- Иван Бошкович машғулотларни ўзи олиб бормоқда. Учрашув бошланишидан аввал у таркиб ва режани тузиб берди. Биз келишилган ҳолда ишлаяпмиз.

- "Сўғдиёна" биринчи даврани кучли учликда якунлаши қанчалик муҳим?

- "Динамо"га қарши анча жиддий ўйин бор. Кейин эса кубокда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Қолган учрашувларда ҳам максимал натижа қайд этишимиз керак.

- "Сўғдиёна" жамоаси биринчи даврани кучли учликда якунлашга яқин турибди. Кейинги рақиб "Динамо". Иккинчи даврада ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилиш учун жамоа таркибини кучайтириши керак. "Сўғдиёна"ни янада кучайтира оладиган янги футболчиларни жамоада қўрамизми?

- Футболчилар яхши ўйнашмоқда. Биз уларга ишонамиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди.

- Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичида "Нефтчи"га қарши ўйнайсизлар. 1/8 финалдаги "Сўғдиёна" - "Нефтчи" жуфтлиги энг қизғин баҳслардан бири бўлиши аниқ. Ушбу баҳс ва "Нефтчи" ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. "Нефтчи" ҳам анча кучли жамоа. Кубокда осон бўлмаслиги аниқ.




Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика