"Сўғдиёна": Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди

Narzulla Saydullayev
30 июн 2017, 11:02
Куни кеча “Сўғдиёна” стадионида клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан биринчи давра якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни клуб президенти Маҳмуджанов Ўктамжон Исмаилович олиб борди. У ўз сўзида клубнинг  биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ва дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликлар борасида сўз юритди.

Йиғилиш давомида дарвозабонларда етарли маҳоратни шакллантиролмаганлиги натижасида  жамоа дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилди.

Клубнинг муваффақиятсиз натижалари ва биринчи даврани 13-ўринда якунлагани учун бош мураббий Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди.

Шу билан бирга, футболчилар Дадажон Маматқулов, Омон-биик Халилов ва дарвозабон Сарвар Каримов билан тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Жамоага янги мураббий изланмоқда.


“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›