Собиқ ҳакам "Барса" — "Атлетико" ўйинидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди: Тюрпен ҳақмиди?

Aslanov Jasurbek
15 апр 2026, 13:28
Машҳур собиқ ҳакам Павел Фернандес Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Атлетико" ва "Барселона" (1:2) ўртасидаги учрашувда Клеман Тюрпен томонидан қабул қилинган муҳим қарорларга ўз муносабатини билдирди.

Фермин ва Муссо тўқнашуви ҳақида (25-дақиқа):

"Бу вазиятда Ферминнинг ўзи Муссонинг оёғига бориб урилди. Дарвозабон зарбани тўсиш учун оёғини чўзган эди, аксинча эмас. Тюрпен вазиятни тўғри таҳлил қилди — бу ерда пенальти йўқ".

unnamed (2).jpg

Ферран Торреснинг бекор қилинган голи ҳақида (55-дақиқа):

"Ферран офсайдда эди. Тўп унга Лангледан рикошет орқали келган бўлса-да, бу ҳолат "Барселона" футболчисини ўйиндан ташқари ҳолатдан чиқармайди. VAR ёрдамида гол ҳаққоний бекор қилинди".

IMG_20260330_215927.jpg

Эрик Гарсиянинг четлатилиши ҳақида (79-дақиқа):

"Гарсия дарвоза томон чиқиб бораётган ва Кундедан сезиларли устунликка эга бўлган Серлотни йиқитди. Бу — қизил карточка".

gettyimages-2270866427-2048x2048.jpg

Жоан Гарсиянинг жарима майдончаси ташқарисидаги ўйини ҳақида (91-дақиқа):

"Гарсиянинг ҳаракати хавфли нуқтада юз берди. "Барселона" посбони Баэнанинг зарбасидан сўнг тўпни қўли билан ушлаб олди. Аммо бу жарима майдончаси ичидамиди ёки чизиқ ташқарисидами? Бу очиқ қолаётган савол", — деб ёзди Фернандес.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда "Барселона" ғалаба қозонганига қарамай, икки ўйин натижасига кўра (2:3) мусобақадаги юришини тўхтатди. Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" эса ярим финалга йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/PavelFdez/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›