UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  20 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

Скоулз: "Мени алдашди" Янгиликлар

Скоулз: "Мени алдашди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Лига 2 клуби "Олдхэм Атлетик" бош мураббийлигидан кетгани борасида фикр билдирди.

11 февраль куни Скоулз жамоа устози сифатида оммага таништирилган эди. Мутахассис "Олдхэм" бош мураббийи сифатида 5та учрашув ўтказиб, уларнинг 3тасида мағлубиятга учради ва 2та дуранг қайд этди. Айни дамда "Олдхэм" Англиянинг тўртинчи даражали чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

"Клубни тарк этишга қарор қилдим. 18 ойлик шартномамни тугатишга умид қилгандим.

Мухлислар, футболчилар, дўстларим ва оилам аъзолари бу ишни сабрсизлик билан кутганимни билишарди. Аммо "Олдхэм" устозига айланганимдан сўнг режаларим амалга ошмаслигини тушундим. Менга бу ишни таклиф қилишганида, бошқа шартлар бўлганди. Мени алдашди.

Мухлислар, футболчилар ва мураббийлар штабига муваффақият тилайман. Клубнинг натижаларини кузатиб бораман" - дейди Скоулз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика