"Сити" афсонаси жамоадан кетаётганини эълон қилди!

Sherzod Nurmatov
4 апр 2025
"Манчестер Сити" сардори ва ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне мавсум охирида жамоадан кетади.

У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида клуб мухлислари билан хайрлашди.

"Ҳар қандай ҳикоя бир кун тугайди, аммо бу, шубҳасиз, энг ажойиб боб бўлди", – дейилади мурожаатда.

Бельгиялик футболчи Манчестер жамоасида 10 йил тўп тепди.

Аввалроқ "шаҳарликлар" "Барселона" вакили Педрини Кевинга ўринбосар деб ҳисоблаётгани аниқ бўлган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: instagram.com/kevindebruyne