Симеоне Облак ва Куртуани жаҳоннинг энг зўр дарвозабонлари деб ҳисоблайди

Aslanov Jasurbek
27 сен 2017, 21:14
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне мадридликлар посбони Ян Облак ва "Челси" кипери Тибо Куртуани ўз позициясидаги энг яхши футболчилар деб атади.

Бу ҳақда аргентиналик "Атлетико" ва "Челси" ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин айтди.

"Куртуа ва Облак - жаҳоннинг энг яхши дарвозабонлари. Куртуанинг ўрнига Облакни олиб келганимдан афсусланмайман (олдинроқ Тибо Куртуа ижара асосида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган). Уларнинг иккиси ҳам кучли.

Таркибга тўхталадиган бўлсак, ким билан ўйнашимизга қараб уни танлайман. Мен алоҳида футболчилар ҳақида эмас, жамоа балансини ўйлайман. Баъзида формада бўлган ўйинчи жамоа манфаати учун захирада қолади" - дейди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana