

"Ҳали бизга ҳеч нарса кафолатланмаган - олдинда яна учта қийин рақиб бор. Бизда кўпроқ гол уриш учун етарли имкониятлар бўлди, аммо бу амалга ошмади. Биз мавсумни яхшироқ якунлашимиз керак. Йил барқарор ўтмади, аммо мухлислар бизни доим қўллаб-қувватлашди. Бу жуда ажойиб. Бизда улар олдида охиригача масъулият бор", - дейди Симеоне.
"Атлетико" 64 очкога эга ва Чемпионлар Лигасидаги иштирокни таъминлайдиган тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Финишга уч тур қолганда "Бетис" (58 очко) бешинчи ўринда бормоқда.



