Силва "Челси"дан янги шартнома олишни хоҳламоқда

Alisher
13 ноя 2020
"Челси" ҳимоячиси Тьяго Силва Лондон клуби билан 1 йиллик шартномасини узайтирмоқчи.

Силва Премьер-лигага осонгина мослашди ва "Челси" ҳимоясида Курт Зума билан биргаликда яхши ўйнамоқда.

Силвага Фрэнк Лэмпард қўл остида ўйнаш жуда ҳам ёқмоқда. Англиялик мураббий Тьяго билан кўп гаплашмоқда ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тьяго Силва "Челси"га ёзда ПСЖдан эркин агент мақомида ўтган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: talksport.com