

«Менга Валенcия ҳам шаҳар ҳам жамоа сифатида жуда ёқмоқда. Бу ерда ажойиб ўйинчилар бор ва улар билан машғулотлар бир меъёрда кечмоқда. Янги клубга ўтганимдан сўнг, мени нимадир ажаблантирди дея олмайман. Сабаби, менга асосий таркибдан мунтазам жой керак эди. Шу боис, «Барселона»ни соғинишга сабаб кўрмаяпман», – дейди 30 ёшли кипер.
Эслатиб ўтамиз, Силлессен «кўк-анорранглилар» сафидаги уч мавсум давомида 32 баҳсда (ЛаЛигада – 5та, Испания Кубоги – 24, ЕЧЛ – 3) қатнашди.
Аввалроқ, Голландия терма жамоаси дарвозабони каталонияликлардан хафа эканлигини маълум қилганди.



