Силлессен: "Барселона"ни соғинишга сабаб кўрмаяпман”
27 июл 2019 01:20
Янгиликлар
Силлессен: "Барселона"ни соғинишга сабаб кўрмаяпман”
Жорий трансферлар ойнаси вақтида «Барселона»дан «Валенсия»га ўтган голландиялик посбон Яспер Силлессен собиқ жамоасини соғинмаётганини айтди.
«Менга Валенcия ҳам шаҳар ҳам жамоа сифатида жуда ёқмоқда. Бу ерда ажойиб ўйинчилар бор ва улар билан машғулотлар бир меъёрда кечмоқда. Янги клубга ўтганимдан сўнг, мени нимадир ажаблантирди дея олмайман. Сабаби, менга асосий таркибдан мунтазам жой керак эди. Шу боис, «Барселона»ни соғинишга сабаб кўрмаяпман», – дейди 30 ёшли кипер.
Эслатиб ўтамиз, Силлессен «кўк-анорранглилар» сафидаги уч мавсум давомида 32 баҳсда (ЛаЛигада – 5та, Испания Кубоги – 24, ЕЧЛ – 3) қатнашди.
Аввалроқ, Голландия терма жамоаси дарвозабони каталонияликлардан хафа эканлигини маълум қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар