UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди" Янгиликлар

Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"

"Навбаҳор" жамоасиниг эронлик футболчиси Сиаваш Ҳақназарий "Сўғдиёна"га қарши кечган кубок баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Драматик кечган учрашувда "Навбаҳор" ярим финалга йўл олди. Бугунги учрашув ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар ўйиндан роҳатланишди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ва агрессив футбол намойиш этишди. Биз дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасида хавфли вазиятлар ярата бошладик, аммо таблодаги ҳисобни ўзгартира олмадик. Бундай ўйинларда фақат битта жамоага кейинги босқичга йўл олади ва бу жамоа биз бўлдик. Қўшимча бўлимларда вазиятни ўнглай олдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Бугунги учрашувдан сўнг бизда янада кўпроқ иштиёқ пайдо бўлди.

- Мавсум аввалида янги жамоага ўтдингиз, лекин биринчи давра сиз учун жуда омадсиз бўлди. Кўп жароҳатлар олдингиз ва деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Мен у давр ҳақида ўйлашни истамайман тўғриси, ҳозирги вақт ва келажагим ҳақида фикр юритишим тўғрироқ бўлади. Вақт барча тўғри ва нотўғри қарорларни кўрсатиб қўйди. Мен ушбу ҳолатдан ҳафа эдим, аммо менга тақдим этилган саноқли дақиқаларда имкон қадар яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилдим. Бу мени характерим, мен шундай ўйнашга ўрганганман. Меҳнат қилишда давом этиш ҳар доим ўз мевасини беришига ишонаман. Ҳаётимизда содир бўлаётган воқеаларнинг барчаси яратган эгам томонидан йўлланган синовдир.

- "Навбаҳор" жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги бош мураббий жамоада қандайдир ўзгаришларга қўл урдими? Жамоада қандай ўзгаришлар рўй бердими?

- Ушбу қисқа вақт ичида рўй берган асосий ўзгаришлардан бири бу жамоадаги менталитет. Жамоанинг фикрлаши ва ўйин ҳақида тассавурлари ўзгарди. Ҳужумкор футбол ўйнашга интиламиз ва бу ўзимизга бўлган ишончни янада кучайтиради.

- "Навбаҳор" иккинчи даврада ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Мавсумдаги ўйиндан буён мақсадимиз - лигадаги энг яхши жамоа бўлиш. Кубок баҳсларида ҳам муваффақият қозонишни мақсад қилганмиз. Чемпионатда кўп очколар йўқотдиқ, лекин очколарни сўнгги учрашувдан сўнг ҳисоблаш тўғрироқ бўлади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичида Эрон билан бир гуруҳдан жой олди. Айни дамдаги Эрон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай? Ушбу терма жамоалар ўртасида кечадиган икки тўқнашув ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Осиё кубогида яхши натижага эриша олишмади. Ушбу жамоалар яхшироқ натижа қайд этишга қодир. ЖЧ-2026 саралашининг гуруҳ босқичида айнан шу икки терма жамоа гуруҳда етакчилик қилади деб ўйлайман. Қатар ҳам анча кучли жамоа. Натижа қандай бўлишини эса олдиндан башорат қилиш нотўғри.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика