"Менда Ўзбекистон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор". Сиаваш Ҳақназарий ҳам "Навбаҳор"дан кетди
30 ноя 2024 21:02
Янгиликлар
"Менда Ўзбекистон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор". Сиаваш Ҳақназарий ҳам "Навбаҳор"дан кетди
"Навбаҳор"дан етакчи ўйинлар кетишда давом этмоқда.
Наманган жамоасининг эронлик легионери Сиаваш Ҳақназарий ҳам ўзининг Instagram'даги саҳифасида клубдан кетганига ишора қилди.
"Раҳмат, Наманган", — деб ёзди футболчи.
"Менда Ўзбекистон, Эрон ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор, аммо ҳозиргача бир қарорга келмадим. Ҳозирда фақатгина бир неча кун давомида оилам билан бирга бўлиш учун уйга боришни хоҳлайман ва кейин бир қарорга келаман", — деди Ҳақназарий сайтимизга берган изоҳида.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Навбаҳор"дан Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев ва Тома Табатадзе клуб билан хайрлашганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар