Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди, Дориев яна гол урди

Iskandarov Abdulaziz
18 авг 2026, 20:50
Суперлига 18-туридан жой олган баҳс бўлиб ўтди.

Суперлига

18-тур

“Сўғдиёна” – “Қизилқум” 2:1 LIVE

Зомин. “Зомин” стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ëрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Нуркен Уразбаев

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Ислом Азимов

Комиссар: Акмал Раҳматов

Гол: Люпче Дориев 39, 1:0, Отабек Жўрақўзиев (Шаҳзод Раҳматуллаев) 53 1:1, Зенан Займович (Забиҳилло Ўринбоев) 74, 2:1

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов, 4.Беҳруз Жуматов (22.Абдулазизхон Абдурашидов, 70), 7.Петар Мичин ( 9.Зенан Займович, 55), 8.Жамшид Болтабоев, 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 17.Оллаберган Каримов (10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 55), 28.Самандар Мавлонқулов (19.Забиҳилло Ўринбоев,70), 32.Нодир Сойибов

Захира: 74.Байрам Нажафалиев, 6.Беҳруз Асқаров, 29.Амирбек Саидов, 33.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 77.Ойбек Нурматов.

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (31.Жамбули Жигаури, 72), 9.Шаҳзод Туропов (7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 72), 11.Лука Раткович (47.Руслан Розиев, 46), 15.Никола Кумбурович, 23.Самандар Шукуриллаев, 40.Нодирхон Неъматхонов, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 70.Дуглас Майкон (78.Фарруҳ Жўраев,78) 77.Диёр Рахматиллоев ( 4.Илҳомжон Ваҳобов, 86), 88.Отабек Жўрақўзиев.

Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов,14.Элбек Отақулов, , 34.Григол Чабрадзе,, 97.Роман Папарига.

Огоҳлантиришлар: Нодир Сойибов (“Сўғдиёна”) 49, Дуглас Майкон (“Қизилқум”) 56, Самандар Мавлонқулов (“Сўғдиёна”) 58

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЎЗГАРИШ. “Қизилқум”, Диёр Раҳматиллоев ўрнига Илҳом Ваҳобов тушди.

84. ЗАРБА. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси ноаниқ лекин хавфли чиқди.

78. ЎЗГАРИШ. “Қизилқум”, Дуглас Майкон ўрнига Фарруҳ Жўраев тушди.

74. ГОЛ. “Сўғдиёна”нинг босниялик легионери Зенан Займович Дориев бошлаган, Ўринбоев нуқта қўя олмаган ҳужумга ажойиб якун ясади, 2:1

72. ЎЗГАРИШ. “Қизилқум”, Шаҳзод Раҳматуллаев ўрнига Жамбули Жигаури, Шаҳзод Туропов ўрнига Файзулло Жуманқўзиев тушди.

70. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Беҳруз Жуматов ўрнига Абдулазизхон Абдурашидов, Самандар Мавлонқулов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди.

66. Меҳмонлар фаолликни оширди.

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. Самандар Мавлонқулов, “Сўғдиёна”.

57. ОГОҲЛАНТИРИШ. Дуглас, “Қизилқум”.

55. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Оллаберган Каримов ўрнига Жавоҳир Қаҳрамонов, Петар Мичин ўрнига Зенан Займович тушди.

53. ГОЛ. “Қизилқум” учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Отабек Жўрақузиев қулай имкониятдан унумли фойдаланди, 1:1. Шаҳзод Раҳматуллаевнинг узатмасини Жўрақўзиев қабул қилиб олди ва тезликда олдинга ўтиб дарвозани ишғол қилди.

49. ОГОҲЛАНТИРИШ. Нодиржон Сойибов, “Сўғдиёна”

46. ЎЗГАРИШ. “Қизилқум”, Лука Раткович ўрнига Руслан Розиев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Факт. “Қизилқум” кетма-кет 3 мавсумдан бери сафарда “Сўғдиёна”га гол ура олмаяпти. Бугун бу анъана бузиладими?

39. ГОЛ. Люпче Дориев барибир гол урди, уни ҳеч ким тўхтата олмаяпти. Бу сафар у “Қизилқум” дарвозабонини ранжитди, 1:0.

31. ЗАРБА. Шаҳзод Туроповнинг кучли зарбаси хавфли аммо ноаниқ кўриниш олди.

28. Дориев катта тезликда қочиб кетиб тўпни жарима майдончаси ичига узатганди. Якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмади.

26. Мавлонқуловда қулай вазият бўлган эди.

24. Дориевнинг аниқ зарбасини навоийликлар посбони Фарҳод Раҳматов ушлаб олди.

19. Ўйинда темп пастроқ. Хавфли вазиятлар камроқ.

11. Шаҳзод Туроповнинг жарима зарбасини Митрович осонликча ушлаб олди.

7. Қобиловнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

2. Ўйиндаги илк хавфли вазиятни “Қизилқум” юзага келтирди. Лука Раткович мезбонлар жарима майдончаси ичига кириб дарвозани аниқ нишонга ололмади.

1. Ўйинга старт берилди.

-Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›