Шохруҳ Гадоев Бахрайнда тўп тепадиган бўлди

Aziz Tukhtamuradov
21 янв 2016
“Насаф” жамоасининг ярим ҳимоячиси, вақтида терма жамоа сафида ҳам фаолият юритган Шохруҳ Гадоев Бахрайнда тўп тепадиган бўлди.

Бизга маълум бўлишича Шохруҳ Гадоев Бахрайннинг “Муҳарраҳ”  клубига ўтади. Гадоев ушбу клуб билан ўзаро келишувга эришган. У шу кунларда Бахрайнга боради ва клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Шартнома муддати  ва миқдори бизга ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Шохруҳ Гадоев ушбу клубга эркин агент сифатида боради.

Фурсатдан фойдаланиб, барча футбол ишқибозлари номидан Шохруҳ Гадоевнинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз ва “Насаф” жамоасида кўрсатган фаолияти учун каттадан-катта ташаккурлар изҳор этамиз. Омад сенга Шохруҳжон!


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: voha.uz