UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Де Брюйне "Манчестер Сити"да қолади  2 10:40Мбаппе: "Макрон ва Саркози менга ПСЖда қолишни маслаҳат беришди"  10 10:18"Рома" Дибалага таклиф жўнатди. Тотти унга 10-рақамни беришга тайёр  6 09:55Тен Хаг Роналду ва клубдаги мақсадлари ҳақида гапирди  5 09:45Кавани МЮ 7-рақамни ундан тортиб олиб, Роналдуга берганидан жаҳли чиққан  5 09:30ПСЖ Почеттинони яна бир йилга қолдириб, кейин АПЛ гранди мураббийини жамоага олиб келмоқчи  12 09:15Бундеслига. “Герта” ва “Гамбург” ўртасида плей-офф учрашуви бўлиб ўтди  0 09:00Ибрагимович: “Ваъда бергандим ва уни уддаладим. Менга ишонишмаганди”  8 08:50Френки де Йонг МЮга эмас, бошқа клубга ўтиши мумкин  3 08:35АПЛ. Салоҳ Оуэн билан тенглашди, олдинда эса фақатгина икки футболчи бор  5 08:25Пиоли учун хушхабар  5 08:10Мбаппе АПЛ клуби билан ҳам музокаралар бўлганини ошкор қилди  10 07:50Суперлига. Бугун 10-турга якун ясалади  8 01:14"WhoScored" АПЛнинг мавсум рамзий термасини тузиб чиқди  12 00:54Славче Войнески матбуот анжуманида рус, турк, инглиз тилларида гаплашди, ўзбек тилини ҳам ўрганмоқчилигини айтди  14

Шота Арвеладзе: "Машъал" Бундеслига жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Машъал" Бундеслига жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда"

"Машъал" билан учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Рақиб ҳақида илиқ фикрлар айтмоқчиман. Уларнинг охирги учта ўйинини жиддий кузатдик. Улар Германия бундеслигаси жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнашмоқда. Бу 5-2-3га ўхшайди. Анча қизиқарли тактика деб айтиш мумкин. Ўзбекистонда бундай ўйнаётган илк жамоа сифатида "Машъал"ни айтаман. Жамоанинг ўзи ҳам анча қизиқарли. Бугун биз майдонда яхшироқ ҳаракат қилдик, кўплаб имкониятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек тез ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ташаббусга эга бўлдик. Ўйлашимча, натижа баҳсга мос бўлди. Лекин биз аввалгидек яхши ҳолатга қайтиш учун кўп ишлашимиз керак. Жисмоний жиҳатдан кичик муаммолар кўзга ташланди. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, энг яхши ҳолатга қайтишга интиламиз.

Дердийок ҳам, Сергеев ҳам юқори савиядаги ҳужумчилар. Эҳтимол, уларнинг бирга ўйнайдиган пайти бўлиб қолар. Бир-икки марта учрашув охирларида шундай қилдик. Улар бир хил услубда ўйнайдиган бўлгани учун кўп бирга ўйнатиш осон эмас.

Ўйинлар давомида турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Шу сабабли Сайфиевни ўнг қанотда, Комиловни эса чап қанот ҳимоясида ўйнатиб, ўзимизни текшириб олдик. Абдуллаев учун жуда хурсандман. У узоқ муддатли танаффусдан кейин майдонга қайтди. Бу билан уни табриклайман.


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика