UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  2 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  10 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади”

“Динамо” – “Пахтакор” учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Шота Арвеладзе ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Терма жамоадаги ўйинлардан кейин футболчиларнинг яна жамоа ўйинига мослашиши қийин кечади. Шунга қарамай, футболчиларимизга раҳмат, бугун ўзларини яхши кўрсатишди. Биринчи бўлимда “Динамо” яхши ўйнади, ҳисобни очди, аммо бўлим якунида иккита гол уришимиз жамоамиз натижасига катта таъсир қилди. Иккинчи бўлимда захирадаги футболчиларнинг туширилиши ўйинимизни янада кучайтирди ва 4:1 ҳисобда ғалаба қозондик. Жамоамизда маҳорат юқорилиги ва ўйин жаҳатдан устун эканлигимиз кўринди.

- Чемпионликдан кейин жамоани руҳлантириш қийин кечмаяптими?
- Бу профессионализм. Ахир, футболчиларимиз чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади. Чемпионатни, рақибларни ва мухлисларни ҳурмат қилишимиз шарт. Бугун жамоамизнинг чиройли ўйини барча мухлисларни қувонтирди, деб ўйлайман. Самарқандда ҳам мухлислар чиройли ўйинни олқишлашди.

- Биринчи давра ва иккинчи даврадаги “Динамо” орасида қандай фарқ кўринди?

- Бугунги ва Тошкентдаги “Динамо”га қарши ўйинларимизни эслайдиган бўлсак, биринчи даврадаги “Динамо”да ишонч юқори эди, биз уларни қийинчилик билан мағлуб эта олгандик. Бугун биринчи бўлим якунида иккита гол уришимиз вазифамизни осонлаштирди. Бугунги “Динамо”га бу ўйингача бўлган кетма-кет муваффақиятсизликлар таъсир қилмоқда, деб ўйлайман. Умуман олганда эса, “Динамо”ни курашувчан ва жанговар жамоа деб биламан. “Динамо” кейинги 4 та турда очколар олиб, лигада қолишини тилаб қоламан.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика