"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида

Khoja
5 янв 2026, 10:32
Кечадан бошлаб "Хоразм" Тошкент шаҳрида машғулотларни бошлаб юборди.

Хоразмликлар йиғинида ўтган мавсум "Шўртан"да ҳаракат қилган Шоҳжаҳон Султонмуродов ва Азизбек Пирмуҳаммедов иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Султонмуродов ўтган мавсум 24 та баҳсда майдонга тушди. 24 ёшли ҳимоячи учун "Хоразм" бегона ҳисобланмайди. У 2022 йилги мавсумда тўп сураган.

Азизбек Пирмуҳаммедов эса ўтган мавсум 34 баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 2 та ассист бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @Xorazm_PFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›