UZ

Сўнгги янгиликлар

06 янв 18:34
Янгиликлар

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси яна кучлилар сафига қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Клуб матбуот хизматининг “СА”га хабар беришича, куни-кеча жамоанинг Қаршидаги офисида клуб раҳбарлари, ҳомийлар ва барча ишчи ходимлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад жамоанинг ортда қолган мавсумдаги иштирокини тахлил қилиб, ундан тўғри хулоса чиқариб олиш эди.
Шунингдек йиғилишда “Шўртан”нинг яна аввалги қаддини ростлаш жоизлиги аълоҳида таъкидланди. Бу борада бош хомий “Шўртаннефтгаз” мавсум мобайнида молиявий муаммолар бўлмаслигини ҳам аълоҳида таъкидлади.

Клуб раҳбарияти ҳам ўз навбатида жамоанинг яна олий лигага қайтариш учун бор куч билан ишлашини айтиб ўтди.  Шу тариқа “Шўртан”нинг олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйилди.
Бўлиб ўтган йиғилишда бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилди ва жорий йил клубни Мухтор Қурбонов бошқарадиган бўлди.
Бу бежиз эмас албатта. Боиси Қурбонов илгари футболчилик даврида ҳам “Шўртан” шарафини ҳимоя қилганди. Қолаверса мураббийлик чоғида ҳам жамоада ассисент сифатида фаолият юритган. Қисқаси “Шўртан” учун бегона эмас ва клубнинг холатидан хабардор.

Янги бош мураббийга кимлар ёрдам бериши ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Жамоа эса йиғинни 7 январдан бошлайдиган бўлди.  Айнан ушбу йиғин давомида таркибда ҳам ўзгаришлар қилинади.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзаро келишган холда, асосий таркибнинг ўзаги сақланиб қолинишига келишиб олинди. Шу боис имкон ўсиб келаётган ёш иқтидорли ўйинчилар билан бир қаторда маҳоратли футболчиларни ҳам жамоада олиб қолиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  172
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: