UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  2 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  123 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  23 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин Янгиликлар

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин

Шу кунларда миллий чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларига пухта ҳозирлик кўраётган “Шўртан” жамоасида асосий эътибор таркибни кучайтириш ишларига қаратилган.

Аммо биргина асосий таркибни тажрибали футболчилар билан шакллантириш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги барча бирдек аён. Шу боис, мана шу жиҳатларни ҳисобга олган “Оқ бўрилар” клуби раҳбарияти мураббийлар штабини анчайин тажрибали мутахассислар билан кучайтириш масаласини ҳам ўйлаб кўрмоқда.

Бу борада айни пайтда бўш қолган ва ишсиз юрган мамлакатимизнинг бир қатор тажрибали мураббийларидан бирини Ғузорга таклиф этиш кўзда тутилган. Гарчи, иккинчи давра бошланишига оз фурсат қолаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти бу борада жиддий ҳаракатни бошлаб юборган. Ва мана шу қисқа вақт ичида “Шўртан” мураббийлар бошқарувига янги мураббий келиш эҳтимоли кўпроқ бўлиб турибди.

Биз ҳозирча номзодлар орасида Баҳром Ҳакимов ва Рауф Инилеевлар борлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Биринчи галда айнан ушбу номзодлар тилга олинаётганлиги бежизга эмас. Маълумки, Баҳром Ҳакимов ҳам, Рауф Инилеев ҳам ўз вақтида “Шўртан”да фаолият кўрсатишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика